TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3067

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,200Број прегледа
Објављено27. окт27.10.2025. 18:19
Садржај

Садржај поста

Мадина ёшлигиданоқ гўзал ва кетворган фигурали қиз бўлган. 18 га тўлгач унинг кўзларида бошқача қараш, ҳаракатларидан эҳтиросли экани билинарди. Мактабда у ҳижобда юрар, аммо шундай кийинардики, ўғил боламан дегани унга қарамасдан ўта олмасди. Фигурасини у яширишни эмас, аксинча бошқаларга ҳис қилдиришни севарди. Бадани ҳижобли эди, тўғри! Аммо эҳтирослари ҳижобсиз эди. Ота-онаси унга одобли, ҳаёли ва иймонли муслима бўлишни уқтиргани, ўнлаб қуръон пораларини ўргатгани билан Мадинанинг ички кучини қандай бошқаришни, туйғуларини қандай тарбиялашни ўргатмади. Шунинг учун ҳам у ёшлигидаёқ қарама-қаршилик ичида қолди. Бир томонда дин ва уят, иккинчи томонда эса тирик организмнинг табиий эҳтиёжлари. Мактабни битириш биланоқ турмушга чиқаришди. Гўё эрга тегса, ҳаммаси жойига тушадигандек. Аммо эри ёшлик қилдими Валлоҳу-аълам ёки бошқами Мвдинанинг эҳтиросини тинчитувчи куч бўла олмади. Қизнинг қалбидаги оташ сўнмади. Шу сабаб Никоҳ ҳам барқарор бўлмасдан ажрашишди. Ҳозир у ўзидан 17 ёш катта бўлган шаърий эр билан яшайди. Ҳалиям ҳижобда, аммо ҳали ҳам эркакларнинг кўзлари унга қарайди. Чунки унинг табиати шундай. У яширинмас, яширинишни ҳам истамайди. Мана энди инстаграмда саҳифа очиб, қоматини очиқчасига кўз-кўз қила бошлабди. Биз ҳали ҳам аёлларни ҳижоблантиришни кўп муҳокама қилаяпмиз, аммо улардаги эҳтиросни бошқариш ҳақида гапиришни гуноҳ деб биламиз. Аслида эса аёлнинг туйғуси унинг соф табиати табиати эканлигини тан олгимиз келмайди. https://t.me/daydi2021