TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3073

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи11,500Број прегледа
Објављено31. окт31.10.2025. 09:10
Садржај

Садржај поста

Исмим Муҳайё. 18 ёшимда эрга бериб юборишган. Эрим менга уйланганда 28 ёшда эди. Ифлос, бошидаёқ рашкчи, керак-керакмасга гумонланадиган, ишонмайдиган ва арзимаган гап учун жанжал чиқариб, урадиган мараз эди. Уч йиллик турмушимиз фақат унинг хоҳиш-истакларини бажариш, ота-онасининг хизматини қилиш билан ўтди. Шу орада икки ўғилли бўлдик. Лекин эр жонивор рашк иллатида давом этиб, мени тамомила бурқага тиқиб қўйди. На намоз ўқишни биламан на бошқа диний амалларни. Аммо унинг талаби билан қоп-қора қоп кийиб, ҳамма ёғимни бекитишим шарт эди. Ўзи кўп кўчага чиқмасдим, аммо баъзан 1–2 марта чиққанимни ҳам пастдаги магазинчи амаки кўриб қолардила. Юз-кўзимдаги кўкаришларни кўрганида раҳмлари келарди. Кунлардан бир куни эримнинг зўравонлигина чидай олмай, ҳамма нарсани ва фарзандларимни ҳам ташлаб уйдан чиқиб кетдим. Йўлда кетаётганимда, ўша магазинчи қўшним ишини тугатиб, уйига кетаётган эканла. Эрим орқамдан етвомасин деб шошиб, магазинчининг дамасига қанақип чиқиб олганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. Аввалига магазинчи амаки “оилавий ишларингга мени аралаштирма, қизим”, дедилар. Кейин юзимдаги кўкаришларни кўриб, дамасни узоқроққа ҳайдадила. Бироз юргач катта йўл четида тўхтаб, рулдан тушиб мен томонга ўтдилар-да, бағрларига маҳкам қучоқлаб: — Ҳаммаси яхши бўлади, мен ёнингдаман. Сенга ҳеч ким тегина олмайди, деб шундай юпатдиларки, худди шу таскинга муҳтож эканимдан, амакини маҳкам қучоқлаволдим. Бошимни елкаларига қўйиб, ҳўнграб йиғлаб юбордим. Билмадим, бу ўзим учун паноҳ топганимданми ёки ҳақиқий эркакни учратганимданми, амакини қўйворгим келмасди. Бироз вақт ўтгач, улар мени секин бағрларидан ажратиб: — Энди нима қилмоқчисан? — деб сўрадилар. — Билмадим, — дедим ёш болага ўхшаб ерга қараб. — Юр, меникига борамиз. Эрталабгача қолгин, тонг отгач бир қарорга келармиз, — дедилар. Бамайлихотир бошимни қимирлатиб рози бўлдим. Дамас секин юриб, шаҳар четидаги шинамгина ҳовлиларига бордик. Амаки беш йилдан бери хотинсиз эканлар. Болалари катта, улар чет элда ўқишар экан. Вақт ўтиб, амаки билан бир-биримизга кўнгил қўйдик. Эримдан расман ажрашдим ва Раҳим акам (амаки)нинг хотинига айландим. Аёл сифатида ўзимни қайта таний бошладим. Фитнесга бориб, қоматимни тўғриладим ва ўз ёшимда энг гўзал “леди”га айландим 😌 Бегим билан магазинимизни сотиб, кийим-кечак ишлаб чиқарадиган цех очдик. Кейин уни катта фабрикага айлантирдик. Ҳозирда ҳижобни тарк этганман. Экспортга ишлаётган тадбиркор аёл сифатида ўз устимда ишлаяпман ҳаётимни бошидан ёзаяпман. Менга ўхшаб ҳижоб, бурқа ва ниқобга тиқиб қуйилган аёлларга маслаҳатим, DAYDI O’Q каналига обуна бўлиб, инсон сифатида ўзингизни танишни бошланг. Зулмкор шариатчи ахмоқлардан узоқ бўлиб аёлдек яшашни бошланг. https://t.me/daydi2021