Садржај поста
Умра пули фарзанд тақдирини ўзгартиради Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистондан бир миллиондан ортиқ фуқаролар Умрага бориб келибди. Ҳар бир одам ўртача 1500 доллар сарфлаган десак, жами икки миллиард долларга яқин валюта чет элга чиқиб кетган. Бу миқдор мигрантларимиз жўнатадиган пулнинг тахминан 25–30 фоизи дегани. Яъни чет давлатларда қийналиб топилган, оиласи учун жўнатилган маблағнинг катта қисми бошқа бир давлатга чиқиб кетмоқда. Мигрантларимиз хорижда қийналиб ишлаб пул топишади, уйдагилар эса шу пулни йиғиб, Умрага бориб, арабларни иқтисодиётини янада бойитиб келишади. Энг аламлиси ҳеч ким “шу пулни фарзандимнинг таълимига сарфласамчи?” деб ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳаммага “ҳожи бўлиш” керак. Чунки қўшниси борган, қариндоши борган, ишдаги ҳамкасби борган. Шунинг учун у ҳам бориши шарт. Бормаса, ўзини бошқалардан кам ҳис қилади. Эй, ўзбек Умрага сарфлаётган пулингни фарзандингнинг келажагига сарфласангчи ! Фарзандингни ёки невараларингни ўқит, ҳунар ўргат, чет тилини ўргат. Эртага у катта бўлиб, акалари ёки отасидек хорижда хор бўлиб юрмасин. Ўз юртида иш топсин, яхши яшасин. Сени “чала ҳожилигинг” билан ҳеч ким қизиқмайди. Ҳатто бутун ҳожи бўлиб келсанг ҳам, одамларга ПХ Бу пуллар ҳам беҳуда умринг каби кетиб, қайтиб келмайди. Шунинг учун уни қаерга сарфлаётганингни ўйлаб кўр. https://t.me/daydi2021