TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3075

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,100Број прегледа
Објављено3. нов03.11.2025. 00:44
Садржај

Садржај поста

Мисрдаги Дар ал-Ифта “Women Fatwa Committee” аёллар муфтияти ер юзидаги барча муслималарга азон айтишга фатво берибди Энди аёллар ҳам овоз чиқариб, азон айтишлари, мусулмонларни намозга чақиришлари мумкин бўлди. Ислом динида фатво бериш фақат эркаклар ихтиёрида бўлмаган. Бу фиқҳда жинс билан чегараланмаган. Агар аёл киши ҳам илмли, тақводор ва тажрибали бўлса у ҳам муфтия бўлиши мумкин экан. Мисол сифатида, айтиш мумкинки Оиша розияллоҳу анҳу, фатво чиқара олган исломдаги энг таъсирли аёллардан бири бўлган. Ҳатто саҳобалар ҳам ундан фиқҳ ва ҳадис масалаларида маслаҳат сўрашган. Оишадан кейинги асрларда ҳам Уммуддардо, Амина бинти Абдуллоҳ, Фотима ас-Самарқандия каби аёл уламолар фатво берган бўлиб, ўз даврининг энг муҳокамали фатволарини чиқаришган. https://t.me/daydi2021