Садржај поста
АҚШда яшаётган бир гуруҳ ўзбеклар Президент Шавкат Мирзиёевни миллий либосларда қарши олдилар Бу манзарани кўриб, ҳар бир ўзбекнинг кўнгли фахр ва ифтихорга тўлади. Улар орадан йиллар ўтса ҳам, ватан ҳавосини, миллий урф-одатларимизни, миллий ғуруримизни унутишмаганини бутун дунёга намоён этишди. Эътиборлиси, бу инсонларнинг бари АҚШ фуқаролари. Лекин улар юракларида ҳануз Ўзбекистоннинг иссиқ нафаси билан яшашаркан. Миллий кийимларимиз оддийгина мато эмас, балки ўзликни асрашнинг, миллатнинг руҳини тирик сақлаш эканлиги кўриниб турибди. Президентимизни шундай самимий, миллий руҳда қарши олиш бу ватанга муҳаббатгина эмас, бу миллатпарварликнинг ёрқин ифодаси ҳамдир. Ватандошлашларимиз «Биз қаерда бўлмайлик, ўзбеклигимиздан фахрланамиз» деган ғояни амалда кўрсатибдилар. https://t.me/daydi2021