Садржај поста
Ўзбекистонда асосий дин Ислом дини. Бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор, лекин уларнинг жамият ва сиёсатга таъсири кам. Масала шундаки, инсон мусулмон оиласида туғилиши билан «мусулмон» деган тамға олади. У фақат бир муҳитда улғаяди, Ислом энг ҳақ йўл сифатида кўрсатилади, бошқа қарашлар эса нотўғри дейилади. Шу боис у катта бўлганида фақат бир нуқтаи назарни ҳақиқат деб билади ва бошқача фикрларни қабул қилмайди. Жамиятда турли дунёқарашлар билан учрашганда, у ёшликдан сингдирилган мафкурасини ҳимоя қилишга ўтади ва баъзан бошқа қарашдагиларга нисбатан радикал ёки ҳатто таҳдидли муносабатга боради. Бу эса жамиятда зиддиятлар келтириб чиқаради. Болани туғилганиданоқ фақат бир қараш билан чеклаб қўйиб эмас, балки турли фикрларни тушунтириб бориш билан катта қилиш керак. Шунда у кенгқамровли, мустақил фикрлайдиган инсон бўлиб улғаяди. Инсон хоҳласа диндор бўлади, хоҳламаса йўқ, диндорнинг эътиқоди бошқаларга зарар етказмаса ҳеч қандай муаммо туғилмайди. https://t.me/daydi2021