Садржај поста
Тунов куни бир зиёратгоҳга борганимда Жума намозига тўғри келиб қолгандим. Имомнинг маьрузаси шундоқина ён-атрофга эшитилиб турарди. Ўша пайтда бирдан Имом Қори Домланинг” - Ҳурматли мусулмонлар, биродари азизлар, Ҳеч бирингизга сир эмаским, бугунги кунда ҳавонинг авзои бузуқ бўлиб турибди. Бу вазиятдан сиз-у, биз каби ибодатдаги биродарлар ҳам азият чекаяпмиз. Албатта ҳеч бир дард ёки муаммо ўзидан-ўзи пайдо бўлмаслигини ҳаммамиз яхши англаб турибмиз. Аллоҳ тоза ҳавосидан сиқиб, бизни синаяптими демак, ўзимиз учун тўғри хулосалар чиқаришимиз керак. Охирги пайтларда ўзи ҳижобда бўла туриб, соқолли бўла туриб мусулмонга хос бўлмаган ишларни қиладиган хусусан, мўмин ва мўминалар кўринишида фаҳш ботқоғига ботган, ҳаром ишлар қилаётган , фирибгарлик каби гуноҳ-у кабираларни содир қилаётганлар кўпайгани сабаб, Яратганга кўпроқ тавба қилишимизни тақозо қилмоқда. Бугунги жамоатдан ҳам шуни сўрайманки, Аллоҳга тавба қилиб, ўша гуноҳ ишлар қилаётганларга инсоф-у-тофиқ берсин, қалбларига ислом нурларини жо қилиб, ўзларини ва бизни Аллоҳ қаҳридан асрашни сўраб, дуода бўлишларини сўрайлик. Аллоҳ бизни покиза ҳаволаридан сиқмасин, ёмғир ва қорни меъёрда тортиқ қилсин. Илоҳи, омин. Раббил оламин, би раҳматика ё Арҳамар роҳимин дея дуо қилди. Шундан кейин тушундимки, Ҳеч бир бало, ўз-ўзидан юборилмаскан. Шерзод Абдиев, тадбиркор https://t.me/daydi2021