Садржај поста
Якшанба куни Малика бозоридан 2 та “Hofman” ҳаво тозалагич аппаратини 150 доллардан сотиб олдим. Орадан душанба ўтиб, бугун яна бордим. – Ўша матоҳингиздан яна битта беринг, – дедим. – Ока, “Hofman” 250 доллар бўлди, – дейди. – Ўтган куни 150 дан иккита олдим-ку! – Ока, нарх ошиб кетди! Ўша куни “Artel” 2 миллион 600 минг сўм эди. – Унда “Artel” беринг, – дедим. – “Artel” 300 доллар бўлди, – дейди. Нега бизнинг устимизга ёмғир ёғмаслигини энди билдингизми? Шунақа... инсофини бўри еб кетган одамлармиз. Тағин 20 фоиз божхона тўловлари ҳам олиб ташланганмиш... Алишер Назар Маълумот учун, жума кунги намоз вақтида, малика бозоридаги олиб-сотарлар дўконини ёпиб қуйиб, ёппасига Минор масжидида жамоа бўлиб намоз ўқишади 😂 https://t.me/daydi2021