Садржај поста
25 ЙИЛ ҚОЧИБ ЮРГАН ШАХС УШЛАНИБ, ТЕРГОВГА ТОРТИЛДИ Ўзбекистон ДХХ хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбирлар натижасида 25 йилдан ортиқ вақтдан бери қидирувда бўлган, халқаро террористик ташкилотлар аъзоси сифатида изланаётган Ўзбекистон фуқароси жорий йил ноябр ойида чет элда қўлга олиниб, юртимизга олиб келинди. У 1999 йилда мамлакатдан чиқиб кетиб, Афғонистон, Покистон ва Суриядаги террористик тузилмалар сафига қўшилгани, “ҳижрат” ва “жиҳод” ғояларини қўллаб-қувватлагани аниқланган. Бошқа бировнинг номи билан расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар орқали яшириниб юрган. Ҳозирда у Жиноят кодексининг 154, 155, 159 ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган иш доирасида тергов қилинмоқда. Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланиб, ҳар бир жиноят учун жавобгарлик муқаррардир. https://t.me/daydi2021