TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3125

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,300Број прегледа
Објављено28. нов28.11.2025. 05:06
Садржај

Садржај поста

Илк никоҳ туйи инсоннинг ҳаётидаги энг эҳтиросли, энг титроқли кун. Бу кун одамнинг қўли титрайди, юраги тез уради. Чунки у аввал марта бошқа бир инсоннинг тақдирига масъул бўлаётганини ҳис қилади. Илк никоҳ рақсида эса атрофдаги овозлар ўчиб, товуқ қор ёғгандай сукут тушади. Икки ёшнинг кўзи-кўзига қулфланади. Одамлар гапирмайди, фақат кузатади. Чунки улар ҳозир бир-бирини жуда қаттиқ севаётганини, энг муҳими, бир-биридан қўрқмаётганини ҳис қилади. Кеч кирганда эса никоҳ кечаси ҳар иккаласининг юрагида битта сўз айланади: “Энди мен ёлғиз эмасман.” Шу ҳис одамни титратади. Бу кеча ҳеч қандай хатти-ҳаракат ёки тафсилот билан эмас, балки икки инсоннинг бир-бири билан илк бор самимий қучоқлашиши, “бир умр ёнингда бўламан” дейиши билан азиз. Илк кечада келиннинг узоқдан билиниб турадиган ҳаяжони, куёвнинг ниҳоятда қаттиқлашган ичида асраб турган меҳри… илк бўсалар билан қўшилиб кетади. Улар бир-бирига шундай назокат билан яқинлашади-ки, гўё бутун дунё шу хонадаги сукутга қулоқ тутгандек туюлади. Айнан шу кечада шошилиш йўқ, талаб йўқ. Фақат ишонч ва меҳр бўлади. Шу кеча инсонни тақдирини ўзгартиради. Чунки ўша илк муҳаббат онлари, илк бўсалар, илк қучоқлашлар инсон хотирасида эмас юрагида қолади. Бу гўзал ҳолатни иккинчи, учинчи ва “бошқалар” ҳеч қачон ҳис қилишмайди. Ундайларга бундай бахт насиб қилмайди. https://t.me/daydi2021