Садржај поста
Мигрантларни чет элга юборишдан аввал ўша давлат қонунларини ҳурмат қилиш ўргатилмаяпти шекилли. Ахборот майдонида кучли таъсирлар бор экан, ижтимоий-ҳуқуқий савод ва маънавий барқарорликка жиддий эътибор талаб этилишини наҳот тушунишмаса. Лондонда курьерлик қилаётган Фахриддин Давлатов каби бошқа миллатларга нисбатан нафратли қарашларини тарқатаётган “арабқул” қаердан пайдо бўлаяпти, десангиз, мигрантлар ахборот хавфсизлиги бўйича тўлиқ тайёрланмаяпти деб айтаман. Четга ишга кетаётган фуқаролар билан доимий онлайн мулоқот платформаси йўқ, ким нима иш қилаётгани билан юборувчи ташкилот қизиқиб ҳам ўтирмайди. Мигрантларимизнинг аксарияти “пул учун ҳамма ишга розиман” фикри билан боришаяпти. Шу бўшлиқни радикал доиралар тез тўлдирмоқда. Натижада давлат кўмагида ишга юборилган айрим фуқаролар четда радикал диний ғоялар таъсирига тушиб қоляпти. Ўзга давлатда жиноят содир этиш миллий шаън масаласини сўроқ остига қўяди. Чунки мигрант фақат ишчи эмас, у келган юртнинг юзини ҳам ифода этади. https://t.me/daydi2021