Садржај поста
Ислом дини кучли мафкура! аммо… Ислом дини тарих саҳнасига чиққан пайтдан бошлаб кучли идеологик тизим сифатида шаклланган. У ибодатлар мажмуаси доирасидан чиқиб, ҳуқуқ, сиёсат, ахлоқ ва давлат бошқарувигача кириб борган улкан мафкурага айланган. Шу сабаб Ислом асрлар давомида жамиятни тартибга солиш, оммани бир қоидага бўйсундириш ва кучли ижтимоий назорат ўрнатиш имкониятига эга бўлган. Тарих жараёнида араблар сиёсий жиҳатдан бир неча бор заифлашган. Форслар, туркий сулолалар, кейинроқ чор Россияси минтақага ҳукмронлик қилган. Лекин бу ўзгаришлар Ислом динининг мафкура сифатида йўқолишига олиб келмаган. Сиёсий марказ ўзгарган, диний таъсир сақланиб қолган. Туркийлар ва форслар Исломни қабул қилган ҳолда уни давлат мафкураси даражасига кўтарган, унинг тарқалишида фаол иштирок этган. Бироқ XV асрдан кейин инсоният тафаккурида туб бурилиш бошланган. Европада Руҳонийларга бўлган ишонч пасая борган, инсон табиатни тажриба, кузатиш ва ҳисоб-китоб орқали ўрганишга ўтган. Шу даврдан кейин ихтиролар, кашфиётлар, илмий тажрибалар жадал суръатларда пайдо бўла бошлаган. Фан, технология ва саноат дунёнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланган. Бу жараён Ислом динига таянган давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказа бошлаган. 17-асрдан бошлаб, динлар, жумладан Ислом дини ҳам, аввалги каби тафаккурни белгилаб берадиган ягона марказ сифатида қабул қилинмай қўйган. Одамлар жавобларни осмондан кутиш ўрнига, заминдан излашга ўтган. Масалан Ислом динининг аслий мазмуни бўлган адолат, ростгўйлик, илмга интилиш, ахлоқий поклик каби шартлари оят ва ҳадисларда қолиб кетаяпти. Одамлар диндорликларини ташқи кўринишларида ва либосларида намоён этишмоқда. Чин дилдан самимий мусулмонлар эса орамизда йўқ! Ҳабибулла Файзуллаев, Исломшунос олим, тарих фанлари доктори. https://t.me/daydi2021