Садржај поста
Бир ҳожи ака ўзаро таниш бўлмаган иккинчи ва учинчи хотинини биргаликда Умрага юборишга қарор қилибди. Икки хотини учун ҳам “Мандарин” деган турфирмадан билет олиб, қўлларига пул бериб жўнатиб юборибди. Хотинлари келгунча гоҳ биринчи хотиникида, гоҳ тўртинчисиникида тунаб юрибди. Умра сафари тугаб, хотинлари юртга қайтишибди. Ҳожи ака аввал учинчи хотинининг олдига борибди. — Қандай, яхши бориб келдингми, расмларга тушдингми? — деб сўрабди. Хотини расм ва видеоларни кўрсатибди. Қараса, иккинчи хотини иккита эркак ўртасида расмга тушган экан. — Бу аёл кўзимга иссиқ кўринаяпти, ким эди-я? — дебди. Учинчи хотини: — Вой, адаси, бу росаям солиҳа аёл экан, икки эри билан келибди, ҳавас қилдим — дебди. Ҳожи ака бу гапни эшитиб: — Ишим чиқиб қолди, — деб эшикдан чиқиб кетибди. Уйдан чиқиб, тўғри иккинчи хотинига олиб берган квартирага борибди. Қараса, иккинчи хотини абая кийганча, қўлларида тасбеҳ билан саловот айтиб ўтирган экан. У хотинидан ҳам ҳол-аҳвол сўраб, расм ва видеолардан кўрсатишини сўрабди. Расмлар орасида учинчи хотини бир эркак билан қўлларини юракча қилиб расмга тушгани ҳам бор экан. Жиғибийрон бўлиб: — Бу аёл роса таниш, қаердадир кўргандим, — дебди. Иккинчи хотини: — Вой, бегим, бу аёлни Умрага бориб бахти очилди. Ўша ерда шу эркак билан севишиб, никоҳдан ўтиб олишди. Ҳаммамиз бахт тиладик - дебди. Эркак жаҳлини билдирмай, уйдан босиқлик билан чиқиб, тўртинчи хотини олдига борибди. Тўртинчи хотини ишлаётган араб тили ўқув марказига кирибди, кирса не кўз билан кўрсаки, тўртинчи хотини ўттиз-қирқта ҳожака қаршисида Ғайбулла Турсунов қўшиғига хиром айлаётган экан. https://t.me/daydi2021