TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3136

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,900Број прегледа
Објављено10. дец10.12.2025. 06:14
Садржај

Садржај поста

Прокуратура департаменти, Божхона, Рақобат ва Солиқ қўмиталари диққатига! Инстаграм, ютуб, телеграм канал ва бошқа тармоқларни очсангиз, албатта қандайдир ҳожака ёки хижобашкани қўлида нимадир ушлаб олиб, реклама қилаётган видеога кўзингиз тушади. Бири шахсан пайғамбар буюрган дея қора седанасини мақтаса, бири динда буюрилган дея ўт-ўланни гапириб чиқади, яна бири қандайдир капсулаларни ўлимдан бошқа ҳамма дардга даво деб валдирайди. Бундай рекламаларда ключовой сўзлар бир хил бўлади: “Аллоҳ буюрган”, “Пайғамбаримиз айтган”, “Шифои комил”, “Савоб”, “суйган банда” “Қуръон” ҳамда “Макка ва Мадина” каби динга боғлиқ умумий атамалар. Масалан “Ал-ҳадая”, “Кист ал хинди”, “Синдур уруғи”, “Қора седана мойи” деган капсулаларни шунчалик кўп реклама қилишдики, бу маҳсулотларни сотиб олмаган ўзбек оиласи қолмади. Натижада фирибгарлар, оддий ва содда одамлар ишончини қозониб миллиардлаб доллар ишлаб олишди. Оддий халқни диний, тиббий ва молиявий саводхонлиги пастлиги бундай мошенникларга қўл келди. Диний башараларга чой-чақа бериб, бир тийинга қиммат капсулаларни реклама қилдирашаяпти. Ҳеч ким, бу капсула ёки ўт-ўланни илмий хулоса борми, тиббий рухсати борми, деб суриштириб ҳам ўтирмайди. “Домла айтаяптику” деган гапнинг ўзи етарли бўляпти. Инсон дардман бўлса, дардига даво сифатида ҳар бир нарсадан умид қилади. Ҳожака ва хижобашкалар реклама қилган маҳсулотлар эса кўзига муқаддас кўринади. Аммо бундай товарларнинг республикамизга кириб келиши, сақлаш шароитлари, савдо-сотиқ ишлари, саломатликка фойда-зарари ҳақида инстамуллалардан билиб оламизми ёки масъуллар чиқиб нимадир дейишини одамлар оммавий заҳарлангач ёки ёппасига чув тушгандан кейин биламизми ? Масалан реклама қонунчилиги буйича назорат ваколатига эга ташкилотда ўтирганлар шундай алдамчи фирибгарлар макрини тушунишмайдими ? Нафақат реклама назоратчилари, прокуратура департаменти, божхоначилар, солиқчилар-у, санитария назорати ҳам шу инсофсиз савдога йўл очиб беришаётганини қандай тушунса бўлади? (баъзи раҳбарларни кабинетида ал-ҳадая капсуласи доим тургани учун қонуний ва фойдали экан деб тушунайликми ?) Дин инсоннинг ички дунёси билан боғлиқ нозик масала. Уни тижоратга қурбон қилиш жамиятга секин таъсир қилади, лекин оғир оқибат қолдиради. Бир маҳсулотдан кўрилган зарар халқни ҳамёнини шилиши билан бирга миллиардлаган валюталарни четга чиқиб кетишига йўл очиб беради. Инстамуллалар орқали реклама қилинаётган маҳсулотлар пулдан кўра онгни нишонга оляпти. Бунга бефарқ қараб туриш эса эртага қимматга тушишини наҳот уйламасангиз ? https://t.me/daydi2021