Садржај поста
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Иймона дегани оиланинг учинчи сигирқулоғи эди. Биринчи фарзанд ака, Саудияда, ногиронларга хизмат қиладиган ишчи, ҳар ой охирида пул ўрнига узундан-узоқ дуо ва даъватлар жўнатади. Иккинчи фарзанд Фотима, ҳаётни ҳар сафар янгитдан бошлайдиган шаръий актриса, никоҳ қоғози унинг қўлида кўчиб юрувчи паспортга ўхшаб қолган. Учинчиси эса Иймонанинг ўзи. Фигура бор, фикр йўқ хижобашкалардан бири. Ота-онаси ҳожи. Биров ҳаққи деган гап улар учун қонундан ҳам қаттиқроқ. Тарозига солса, ҳатто ҳавони ҳам икки томонга баробар бўлиб нафас оладиган одамлар. Шундай муҳитда Иймона катта бўлиб, ҳаётнинг бошқа томони ҳам борлигини эрта ҳис қилди. Негадир намоз ўқишга юраги жиз этмади, Аммо бошқаларга қўшилиб эгилиб-туриб, энкайиб-тўнқайиб юраверди. Вақти келди у вояга етди, синфдошлари турли олийгоҳларга кириш учун тайёргарликни бошлаб юборган. У эса парвойи-фалак бўлиб, эрим ўзи боқиб олади фикри билан мактабни битирди. Мактабни битиргач уни эшикдан бирорта ит ҳам сўраб келмади. Ҳеч ким миясиз ҳижобашкани келин қилишни истамади шекилли. У опасининг таклифига биноан араб тилини ўрганди. 19 ёшида подносни қўлига олди, эр орзусини чемоданга ташлаб, Дубайга қараб учди. Уч йил давомида Дубайнинг шовқинли ҳаётидан инсонларни сукутини ўрганди. Бойларнинг кулгуси ҳам бошқача бўлишини, камбағалнинг суюнчи ҳам юк бўлиб эшитилишини билиб олди. Ота-онага пул юборди, опасининг 4-марта эрга тегиши учун сарпа тўллади, яна бир тўй, яна бир йиғи, яна бир табассум билан вақти ўтиб, 25 га кирганини пайқамай қолди. Тенгқурлари эса аллақачон уйли-ишли, болали бўлиб, эри билан бахтли-саодатли яшай бошлаган. Айримлари оилавий чет-элларга дам олишга қатнаётганди. Иймона 4-5 ой ота уйида ўтирди. Уйдагилар учун у қиз бўлиб қайтмади, гўё иш сафари узайган ходимдек яшаб юрди. Биров “қол” демади, биров “қачон кетасан” ҳам демади. Ҳамма ҳар кунгидек эрталаб чой ичди, 5 маэал намоз ўқилди, одатий аммо пулсиз ҳаёт жимлик олиб келди. Шу сукутнинг ўзи етарли жавоб эди. Яна аэропорт. Яна Дубай. Бу гал поднос эмас, тақдирнинг оғирроқ аммо у учун ёқимли кунлари келди. 72 ёшли шайх Ал-Мабрурнинг завжаи ҳалолига айланди. Ёши паспортда эмас, қадамидан билиниб турадиган қария бир оғиз гап билан бешта тақдирнинг йўналишини ўзгартира оладиган куч(пулга) эга. Иймона ҳозир саҳрода лочин учиради. Қуши қум устида айланади, ўзи эса тақдир устида. Эгнида оқ абая, юзида сохта бўлса ҳам хотиржамлик. Саҳрода Иймонанинг лочини баландлаб учади. Синфдошлари эса оиласи билан янги йилга тайёргарчилик кўраяпти. https://t.me/daydi2021