TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3149

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,800Број прегледа
Објављено15. дец15.12.2025. 14:52
Садржај

Садржај поста

Иккинчи хотин жодугар экан ( ҳаётий воқеа) 2016 йили 18 сотихли ер участкамизни сотдик ва у пулнинг бир қисмига теплица ташкил қилдик. Қолган 30 000 долларини дадам шаҳарга иш билан бориб, барсеткаси билан бирга йўқотиб қўйдилар. Қаерда қолдирганларини эслай олмадилар, борган жойларидан ҳам топилмади. Тақдирга тан бердик. Орадан ўн йил ўтди. Дадам ҳар галгидек шаҳарга иш билан бориб, бир ҳафта қолиб кетдилар. Телефонларга жавоб бермадилар. Хавотир олиб, ортларидан аям билан бирга бордик. Дадам борадиган манзилларга кириб, сўраб-суриштирдик. Ҳамма “бир ҳафта олдин келиб-кетган эдилар” дейишди. Хавотиримиз қўрқувга айланди. Миямиз ишламай қолган, нима қилишни билмай бекатда ўтирган пайтимизда, дадам яп-янги “Жентра” автомашинасида, рулда эса номаълум ҳижобли аёл билан олдимиздан ўтиб кетдилар. Аввалига ҳайратдан қотиб қолдик. Кейин аям бирдан катта йўлга чиқиб, тўғри келган машинани тўхтатдилар. Биз эса қора “Жентра”нинг ортидан тушдик. Дадам ўтирган машина биринчи бурилишдан чапга кирди, биз ҳам орқасидан шиддат билан бурилдик. Бир-икки чақирим юргач, улар тўхташди. Биз ҳам орқаларидан етиб бордик. Мен машинадан чиқар-чиқмас: — Дадаааа! — деб бақирдим. …Менинг овозим бутун кўчани бузворди. Дадам қотиб қолдилар. Рулдаги ҳижобли аёл эса сокинлик билан машинани ўчириб, эшикни очди. — Қочманг, Мақсуд ака, — деди у паст, лекин қатъий овозда. — Қаёққа ҳам борасиз. Барибир ҳаммаси очилдику. Энди очиқча гаплашиб олайлик Аям машина ёнига етиб келиши билан дадамнинг кўзларига тик қаради. Нигоҳида на важоҳат , на ҳақорат бор эди. Оғир сукут, йиллар давомида йиғилиб қолган алами бутун юз ифодасини эгаллади. Синглим эса йиғлаб юборди. Ҳижобли аёл ўзини таништирди. У дадамнинг шаръий никоҳдаги иккинчи хотини экан. Ўн йил аввал йўқолган пул билан боғлиқ ишларни ҳам очиқ айтди. Ўша пул билан дадам шаҳарда иш бошлаб, кейин иккинчи ҳаёт қурганини яширмади. Унинг гаплари совуқ, аниқ, ҳис-туйғусиз эди. Дадам икки томонга қараб турдиларда. Бир томонда умр йўлдоши ва болалари, иккинчи томонда ҳозиргина фош бўлган сир. У кишининг тиззалари қалтираб, қўллари титрай бошлади. — Мени кечиринглар… — дедилар қийналиб. — Ҳаммангиздан кечирим сўрайман… Шу сўзлар билан ерга ўтириб қолдилар. Юракка зарба бергандай бўлди. Шифокорлар инсульт дедилар. Дадам тирик қолдилар, лекин бир умрга ногирон бўлиб қолдилар. Гапиришлари ҳам, юришлари ҳам аввалгидек бўлмади. Иккинчи хотини эса бир неча кундан кейин йўқолди. Қўнғироқ қилмади, ҳол сўрамади. Унинг учун бу ҳаёт саҳифаси ёпилган эди. Аям эса барчасини тақдир деб қабул қилди. Парваришни ўз зиммасига олди. На дадамга, на бизга бир оғиз оғир гап айтмайди. Сукути билан бизга ҳам сабрни ўргатди. Шу кундан сўнг синглим билан иккимиз иккинчи хотин деганда арабча рўдапога ўранган ялмоғизни тушунадиган бўлдик. ©Алимуҳаммад Қулэшонов https://t.me/daydi2021