TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3156

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи8,980Број прегледа
Објављено19. дец19.12.2025. 05:31
Садржај

Садржај поста

👾👾👾👾 Ростини айтсам, бизда оилавий муаммолар муҳокама қилинганда жуда тез ҳукм чиқарилади. Айниқса, эрли аёл хиёнат қилган бўлса, уни дарҳол фоҳишаликда айблаб, виртуал тошбўрон қилишади. Хиёнатни эркак қилса, бу ҳолат шўхликка, нари борса бузуқликка йўйилади. Лекин реал ҳақиқатни кўришга кўзимиз етмайди. Аёллар хиёнатни сексни яхши кўргани учун қилмайди. Аёл табиатида бир эркакдан бошқасига ўтиш йўқ. Бу унинг фитратига зид. Аёл хиёнат йўлини танлаган пайтда, у ҳар қандай жазога рози бўлган бўлади. Агар қўрқув ҳал қилувчи омил бўлганида, тарихда шариат устун бўлган даврларда аёллар кунда-кунора тошбўрон қилиб ўлдирилмасди. Энди масаланинг моҳиятига қайтайлик. Қонуний ёки шаръий турмуш ўртоғидан ташқари бошқа эркакка меҳр қўяётган аёл, аслида, ўз ҳаётидаги бўшлиққа жавоб излаётган бўлади. У қайси эркак билан бўлишидан қатъи назар, ундан қатъият, сўзининг устида туриш, эътибор, ҳимоя ва қадрлашни кутади. Буни қабул қилиш осон эмас. Лекин бу аччиқ ҳақиқат. Энди атрофимизга қаранг. Нега ажримлар, хиёнатлар, бевафоликлар кўпайиб кетди? Нега миллионлаб ўзбек болалари тўкис бўлмаган оилаларда ўсмоқда? Бунга энг асосий сабаб, аёлнинг “уй” деган ёпиқ қамоқда маҳкума сифатида сақланиши. Унинг ҳаракатланиши ва фикрлаш ҳудуди олдиндан белгилаб қўйилиши, айрим ҳолларда гапириш ҳуқуқи ҳам чекланишида. Унга бахт сифатида уй-жой, бола-чақа, эр ҳамда қайнона-қайнота хизмати тушунтирилади. Лекин жамият ўз-ўзига савол бермайди: биз қаерга кетяпмиз? Аёл эркин бўлмаган муҳитда эркакнинг ҳам ўсишга интилиши сусаяди. У ҳаётга қизиқиш, замон билан ҳамқадам бўлиш, ўзини янгилаш ҳақида ўйламай қўяди. Эркакни ҳаракатга ундайдиган асосий куч унинг қадр-қиммати тан олиниши. Бу эътироф энг аввало турмуш ўртоғидан келади. Аёл танлов эркинлигига эга бўлган жойда эркак ўзини яхшироқ қилишга мажбур бўлади. Ана шунда фан ҳам ривожланади, жамият ҳам олға силжийди. Шу боис тенглик юқори бўлган мамлакатларда кучли олимлар, фаол фуқаролар кўп. Чунки у ерда аёл қул каби қафасда сақланмайди. Эркак эса ўзини аёлнинг хўжайини деб ҳисобламайди. Хуллас биздаги ажримларда муаммо фақат аёлда эмас. Муаммо аёлни чеклаб, шу орқали унинг эркинлигини бўғадиган тушунарсиз диний муҳитда. Оилани сақлаб қолиш зўравонлик орқали амалга ошмайди. Бу икки томонга тенг шароит яратиш билан бўлади. Қўрқитиш ва рамкага солиш билан меҳр-муҳаббат қозонилганда, маҳкумлар қамоқхона бошлиғини севиб қолишарди. https://t.me/daydi2021