TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3157

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,400Број прегледа
Објављено20. дец20.12.2025. 08:10
Садржај

Садржај поста

Дунёвий дўстларимизга мурожаат Дилнур Камилов томонидан ёзилган бу мурожаатда қиз фарзанд масаласига урғу берилибди Жамиятимизда диний мутаассиблик хавфли босқичга чиқди. Бу жараён соатли механизмга ўхшайди: қачон портлаши номаълум. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳаракат қиляпти, бироқ радикал оқим вакиллари жазо ва огоҳлантиришларга парво қилмаяпти. Улар “ўша кун”ни тилга оляпти, демак сабр билан фурсат кутяпти. Бу ботқоқдан умумий усуллар орқали чиқиш қийин. Лекин ҳар бир оила ўзини ҳимоя қила олади. Сизларга бир нечта асосий йўналишларни айтиб ўтамиз, ўзингизга кераклисини олинг: ✅Болаларингизни илмга йўналтиринг. Диний даъват ва ваъз муҳитидан иложи борича узоқ тутинг. ✅Қиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратинг. Уларни билимли, ўз қадрини биладиган, мустақил шахс қилиб вояга етказинг. ✅Қизларингизни шахс сифатида ҳурмат қиладиган, дунёвий билимли, тафаккури кенг инсонларга турмушга узатишни ўйланг. ✅Қизларингизни танқидий фикрлай оладиган, қарор қабул қилишга қодир, ҳақиқатини ҳимоя қиладиган қилиб тарбияланг. ✅Ажримлар кўпайган даврда қизларни иқтисодий ва касбий жиҳатдан мустақил қилиб етиштириш ҳаётий аҳамиятга эга. ✅Зўравонлик ва хурофага олиб борадиган даъволардан фарзандларингизни асранг. Инсон ҳаёти ягона ва қиммат. Ҳеч ким бировнинг қизини зулм ичида қолдиришга ҳақли эмаслигини тушунинг. Қизларингизнинг ҳимоячиси ўзингиз бўлинг, уларни қўллаб-қувватланг. Дунёвий дўстлар, агрессив мутаассибликдан оилангизни ўзингиз асрай оласиз. Бошқа кафолат йўқ. Таълим. Таълим. Таълим. Келажакни шу сақлаб қолади. https://t.me/daydi2021