TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3167

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи9,390Број прегледа
Објављено25. дец25.12.2025. 07:35
Садржај

Садржај поста

Масжид ислом динида энг муқаддас ибодат масканларидан бири саналади. У ерда қўйиладиган ҳар бир ғишт ва бажариладиган ҳар бир иш мусулмон жамоати онгида маънавий аҳамият касб этади. Ҳозирда масжид қурилишида худони тан олмайдиган ёки динни давлат сиёсати даражасида рад этадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, турли миллат ва турли эътиқодга мансуб ишчилар меҳнат қилаётгани кузатилмоқда. Шу ҳолатдан келиб чиқиб савол туғилади: ислом дини поклик ва муқаддасликка алоҳида аҳамият берар экан, бундай давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан масжид барпо этиш қай даражада жоиз? Шу билан бирга, ислом эътиқодига мансуб бўлмаган инсонларнинг масжид қурилишида иштирок этиши шариат нуқтаи назаридан қандай баҳоланади? Бу масалада масжиднинг муқаддаслиги, ниятнинг ўрни ва моддий воситаларнинг келиб чиқиши ўртасида қандай мувозанат бўлиши керак? https://t.me/daydi2021