TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3169

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,000Број прегледа
Објављено25. дец25.12.2025. 09:42
Садржај

Садржај поста

Муаммо Қуръондами ёки унинг талқинидами ? Яшар Нури Ўзтурк деган туркиялик исломшунос олимнинг китобларини ўқиб чиқдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан. У мусулмон оламида кенг танилган илоҳиётчи, профессор ва жамоат арбоби бўлиб, анъанавий диний тасаввурларни танқид қилган фикрлари билан ном қозонган. Ўзини “Қуръоний ислом” тарафдори сифатида кўрсатган, яъни ислом таълимотининг асосий ва етарли манбаи сифатида бевосита Қуръонга қайтишга даъват қилган, кейинчалик шаклланган ҳадислар тўплами ва мазҳабий бўлинишлар ҳамда шариатни бемаънилик деб ҳисоблаган. Унинг “Қуръондаги ислом” (туркча: Kur’an’daki İslam) ва “Ўйлаб топилган дин (Қуръондаги диндан фарқли)” (туркча: Uydurulan Din ve Kuran’daki Din, 2007) каби асарларида қуйидаги фикрлар илгари сурилади: 🔹 Қуръон инсондан энг аввало иймон ва адолат талаб қилади. Биз эса кўпроқ ташқи кўриниш ва шакл билан бандмиз. 🔹 Қуръон ҳалоллик, омонатга хиёнат қилмаслик, сўзга вафо қилишни шарт қилади. Биз эса ким қанча ракаат ўқиётганини ҳисоблаймиз. 🔹 Қуръон камбағал, етим, мазлум ҳақида қайта-қайта эслатади. Биз эса қайси дуо кучлироқ экани ҳақида тортишамиз. 🔹 Қуръон ақл билан фикрлашга чақирди. Биз эса “шундай келган” деган жавобга қаноат қиламиз. 🔹 Қуръон золимга қарши туришни амр қилади. Биз эса сукутни “тақво” деб атаймиз. 🟢Ўйлаб кўрайлик: Агар Қуръон биз ўқийдиган китоб бўлиб қолиб, ҳаётимизни ўзгартирмаса муаммо Қуръондaми ёки биздами? https://t.me/daydi2021