TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3176

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,900Број прегледа
Објављено29. дец29.12.2025. 05:50
Садржај

Садржај поста

Оилавий ривожланиш олдида икки катта тўсиқ бор: диндан нотўғри фойдаланиш ва коррупция Бугун коррупционерлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун одамларни дин орқали чалғитишни уддаламоқда. Диндорлар эса тизимли муаммоларни англамасдан, арча ёки янги йил мавзусида баҳс очиб, жамиятни иккинчи даражали масалалар билан банд қилишаяпти. Ҳар иккаласи ҳам илм-фан четга суриб, оддий одамларни майда-чуйда баҳслар билан овора қилишга уринади. Порахўр ҳам интернет муллалар ҳам заиф фикрли жамиятга интилишади. Бу жараённи кўпчилик ҳали ҳам англаб етмаяпти. Шу сабабли бирорта интернет мулла даъватларини ёки порахўрлигини башараси айтиб турган амалдорнинг ваъдаларига ишонмасдан ,оилавий билим-заковатни ошириш зарур. Энг тўғри инвестиция бу фарзанд таълимига бор имкониятни йўналтириш. Болангиз сифатли билим олиши учун ҳеч нарсани аяш керак эмас, чет тилларни пухта ўргатиб, қизиққан соҳасида уни қўллаб-қувватланг. Бола дунёни қанча чуқур англаса, ўз қадрини ҳам шунча теран ҳис қилади. Ўзини англайдиган ва қадрлайдиган инсонлар эса интернет муллаларининг кўрмуридига, коррупционерларнинг кам пул бериб ишлатадиган лохига айланмайди. https://t.me/daydi2021