TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Садржај
Садржај поста
Маккадаги манови ўғрилик ҳолати орқали бутун миллатимиз ҳақида хулоса чиқарилади Ислом таълимотида бировнинг мулкига сўроқсиз қўл теккизиш гуноҳ ҳисобланади. Дарахт бўладими, мева бўладими, эгаси бор нарсага рухсатсиз тегиш гуноҳ бўлади. Ўғри, фирибгар, порахўр, сотқин одамнинг елкасига оқ эхром ташлаб ҳаж қилиши уни покламайди. Бундайлар ўн марта ҳажга борса ҳам ўзгармайди. Чунки ичидаги чирикликни Макка ҳам, Мадина ҳам ювиб ташламайди. Умра инсонни тартиб-интизомга, масъулиятга, бошқаларнинг ҳаққига ҳурмат билан қарашга ўргатганда эди, минглаб ўзбеклар Саудия қамоқхоналарида ётмасиди, юзлаб мошенник фирмалар одамларни пулини олиб хор қилмасди. https://t.me/daydi2021