TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3179

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,300Број прегледа
Објављено1. јан01.01.2026. 03:52
Садржај

Садржај поста

Афғонистонликлар шариатдан кўра билим устувор бўлган, инсон манфаати биринчи ўринга қўйилган жамиятни истаяпти Жафокаш афғон халқи сўнгги қирқ–эллик йил давомида уруш, ички ихтилофлар ва террористик хуружлар ичида яшаб келди. Афғонистонда шаръий тўдалар пайдо бўлиши ортидан авлодлар йўқотилди, тақдирлар парчаланди ва жамият издан чиқиб кетди. Бугунга келиб, Афғонистонда яшаётган ўзбеклар биздаги тинчликка қараб хулоса чиқаряпти. Улар учун Ўзбекистон тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт намунаси сифатида кўринаётгани очиқ билдиришмоқда. Чунки бизда мактаблар ишлайди, университетлар очиқ, тиббиёт тизими ривожланяпти, шаҳарлар обод бўляпти. Энг муҳими, одамлар эртанги кунга ишонч билан яшаяпти. https://t.me/daydi2021