Садржај поста
Зариф ака соҳил бўйи маҳалласининг кўзга кўринган тадбиркорларидан эди. Ўтган ой Умра сафарига бориб келиб, элга худойи қилиб қўй сўйди, шўрва тортди. Одамлар унинг юзидан нур қидирди, гапидан ихлос излади. Куни кеча кўча боши мадраҳим землямер кенжасини уйлантириб, туйга айтиб кетди. Айтиш орасида Зарифбойга икки қўй эвазига ажратилган саккиз сотих ерни юмшоқ қилиб эслатди. Шу ишоранинг ўзи Зариф ака учун етарли бўлди. Ҳажга бориб, чала ҳожи бўлиб келган Зариф ака наилож туйга борди. Туйда эски улфатлар, эски давра. Бири қуйиб берди, бири кўндаланг қилди. Зариф ака ҳам қитай-қитай олишга мажбур бўлди. Беш рюмкадан кейин қўшиқ куйлаётган аёл хонанда олдига бутилкасини кўтариб борди. Хонанда аёлнинг ликкилаши уни ҳушидан айирганди. Даврадаги уйин кулги унинг ҳожилигини эсдан чиқартиртириб юборди. Хонандага яқинлашди, бутилкани кўтариб, ўзини йопирдек тутди. Кечаси уйига қайтгач, деворда илиниб турган ҳаж фотоларига ҳам қарамади. Тасбеҳ хонтахта устида қолди, эх бағримда бўлса додини берардим дея ғўдраниб, ҳуррак отиб ухлаворди. Эрталаб туриб, кечаги туйни эслади. - Ҳақиқий жаннат ва фаришталар ўзимизда экану, бало бормиди арабларга шунча пул сарфлаб дедида, Мадраҳим землярни сўкканча, ўз юмушлари сари кетди https://t.me/daydi2021