Садржај поста
Ҳикоя қилишларича, бир хўроз ҳар куни тонгда бомдод намози учун қичқириб азон чақирар экан. Кунлардан бир кун бошқа бир хўроз келиб: «Яна азон чақирсанг, патларингни юламан», деб пўписа қилибди. Бундан қўрқиб кетган хўроз: «Заруратлар қайтарилган нарсаларни мубоҳ қилади, шаръий сиёсатга кўра жоним омон қолиши учун азон айтмай турсам ҳам бўлаверади. Мендан бошқа азон чақирадиган яна қанча хўрозлар бор, мен билан азон тўхтаб қолмайди», дебди. Бир ҳафта ўтгач, ҳалиги «қаҳрамон хўроз» яна келиб: «Агар макиён товуқларга ўхшаб қоқоламасанг, патларингни юлиб оламан», дебди. Патлари юлмаганига шукур қилиб, макиёнлар қаторидан жой олиб, қоқолашни бошлабди. Бир ойдан сўнг ҳалиги «қаҳрамон хўроз» яна келибди. Энди эса: «Агар макиёнлардек тухумламасанг, эртага бўғизлайман», деб дағдаға қилиб кетибди. Бечора хўроз: «Ҳолимга вой бўлсин, муаззин ҳолимда ўлиб кетсам бўлмасмиди», дебдида бошқа товуқлар қуйган тухумни к@тига тиқиб олиб, Зўравон хўрозни кута бошлабди 😂 Бу қиссадан хисса шуки, ҳар қандай одамни қўрқитиш орқали динга киритиш ҳам, диндан чиқариш ҳам мумкин. https://t.me/daydi2021