Садржај поста
Қамоқхона Санаторий эмас, уйдирма тарқатганлик учун жавобгарлик бор! Тармоқларда шов-шув қилиниб, соғлиғи ёмонлашган дея уйдирма тарқатилган Мубашшир Аҳмад лақабли маҳкум Алишер Турсунов, айни пайтда содир қилган жинояти учун қонунда белгиланган жазосини ўтаяпти. Унинг саломатлигига оид тарқатилган ноаниқ хабарлардан сўнг Инсон ҳуқуқлари буйича вакил ( Омбудсман) томонидан ўрганилиш ўтказилибди. Ўрганиш давомида Мубашшир Аҳмаднинг, соппа-соғлиги, бошқа маҳкумлар қатори қонунда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтаётгани, ҳеч қандай шикоятлари йўқлиги аниқланиб, бу ҳақда расмий хабар берилибди. Бир нарсани очиқ тан олиш керак. Жазони ижро этиш муассасаси курорт сифатида қурилмаган. Жиноят содир қилган шахс борки, қонун олдида жавоб беради, давлат эса жазони белгиланган тартибда амалга оширади. Ўзбекистонда жазони ижро этиш инсон ҳуқуқларига оид халқаро меъёрларга таянади. Маҳкумнинг соғлиғи, тиббий ёрдам олиши, яшаш шароити ва меҳнатга жалб этилиши доимий назоратда туради. Агар шундай бўлмаганида эди, қамоқхоналардан бирорта педофил, террорчи, қотил ёки порахўр тирик чиқмас эди. Айрим оммавий ахборот воситалари, блогерлар, билимига ишонмайдиган адвокатлар хусусан kun uz каби катта аудиторияга эга нашрлар Мубашшир Аҳмад ҳақидаги хабарларни тўлиқ ўрганмасдан, фактларни текширмасдан, омма эътиборига унинг соғлиғи ҳақидаги уйдирма хабарларни чиқариб юборишган. Уларнинг бу қилмишлари, ёлғон ахборот тарқатишнинг оғир даражаси туркумига кириб, жиноий жавобгарлик масаласини ўртага ташлайди. Чунки бундай хабарларни оммавий тарқатиш орқали, аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончини емириш, ички ишлар тизимига нисбатан салбий фикр қўзғатишни мақсад қилишгани яққол кўзга ташланмоқда. Маҳкум Мубашшир Аҳмадга бирортаси, “передача” олиб боролмайди, у туғдириб ташлаган ва ҳозирда вақтинча отасиз қолган шариатваччалари ҳолидан хабар олишмайли. Аммо унга зарар етказиш даражасида, уйдирма тарқатиб, хайп ишлашни билишади. https://t.me/daydi2021