Садржај поста
Дунёнинг аксарият қисми бугун нотинч. Қаердадир уруш, қаердадир ички низо, қаердадир эса табиат инсонлардан ўч олаяпти. Миллионлаб одамлар учун тинч уйқу оддий орзуга айланган, эртанги куни эса мавҳум. Биз эса бу манзараларни телефон ёки телевизор орқали кўриб, осойишта кўчаларда юриб, тинч уйларимизда хотиржам ухлаб бераяпмиз. Бу ҳолат шунчаки омад ёки тасодиф эмас, бу Ўзбекистон раҳбариятининг мустаҳкам иродаси ва халқи фаровонлиги йўлида, тиним билмаслигидандир. Ташқи кучларга қуйиб берса, бизда ҳам диний зиддиятлар чиқаришади, индамаса шариатни бошимизга салла қилиб ўраб қўйишади. Аммо бу юртда дин давлатдан ажратилган. Ва давлатимиз дунёвийлик позициясида мустаҳкамланиб бормоқда. Кўриб турибсизлар, айрим мамлакатларда давлат бошқаруви динлашиб, қонун иккинчи ўринга сурилмоқда. Ақл ва мантиқ ўрнига шариат қоидалари ишламоқда, муҳокама ўрнига фақат ва фақат таъқиқлар бор. Дин сиёсатга айланган жойда эса эркин фикр қисқариб, жамият ичида чегаралар пайдо қилинмоқда, аниқроқ айтганда бир халқ бир неча бўлакларга бўлиб ташланаяпти. Давлатни барқарор ва мустаҳкам қиладиган куч бу халқ иродаси ! Зеро биз бир неча йилдан буён ҳаракат қилиб келаётганимиз ҳам айнан халқ иродасини янада кучайтириш, четдан тиқилиб кираётган ёт мафкураларни асл юзини фош этишдан иборат. Биз юртимиздаги осойишталикнинг қадрига етиб яшашни тарғиб қилаверамиз. Бу юртда радикал характерли диндорлар бўлмаслиги шарт https://t.me/daydi2021