Садржај поста
Ганада ўзини пайғамбар деб эълон қилган бир шахс ижтимоий тармоқларни ларзага солди. Эбо Ноа номли бу киши “дунё катта сув тошқинига тайёрланяпти” дея, Нўҳ кемасига ўхшаш катта қайиқлар қура бошлади. Унинг даъво қилишича, гўёки 2025 йил 25 декабр куни бутун Ер юзини сув босиши керак эди. Шу сабаб у одамларни кемалар қурилишига қўшилишга, моддий ёрдам беришга чақириб, видеолар орқали фаол тарғибот олиб борди. Қурилиш материаллари, тайёр қайиқлар кадрларда очиқ намоён қилинди. Бироқ айтилган сана келди, ўтди, ҳеч қандай глобал сув тошқини кузатилмади. Расмий метеорологик хизматлар ҳам, илмий доиралар ҳам бу даъволарни тасдиқламади. Натижада Гана ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Эбо Ноани жамоатчиликни чалғитувчи ёлғон башоратлар тарқатгани учун ҳибсга олди. https://t.me/daydi2021