Садржај поста
Оиласи нотинчлар диққатига! Эр ва хотин бўлиш — ким ҳақ, ким ноҳақ деган мусобақа эмас. Бу бир кемада икки инсоннинг тўлқинга қарши сузиши. Баъзан чарчайсиз, баъзан ранжийсиз, йиғлайсиз, жаҳл қиласиз, баъзан “нега айнан шу инсон” деган савол ҳам келади. Шу пайтда қаршингиздан қолиш ёки кетиш танлови чиқади. Кетиш енгил. Жим йиғлаб, эшикни ёпиб чиқиб кетиш мумкин. Лекин қолиш жасорат талаб қилади. Суҳбат, кечириш, ўзингизни босиш, сўзни юмшатиш керак бўлади. Шу жараёнда инсон ўзини қайта танийди. Ажралиш кўп ҳолда хотиржамлик олиб келадигандек туюлади. Бир муддат енгиллик бўлади. Аммо ҳаётий бўшлиқ ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Болаларнинг саволли нигоҳлари, атрофдагиларнинг сокин сукутлари, ичингиздаги “агар”лар бошланади. Буни ҳеч ким очиқ айтмайди. Агар ҳозир оилангиз нотинч бўлса, бу ҳаммаси тугаяпти дегани эмас. Балки бу янги босқичдир. Бир марта чуқур нафас олинг, ҳиссиётни четга суриб, инсон сифатида гаплашиб кўринг. Ҳамма нарса бир зумда тузалмайди, лекин ҳаракат қилинган оиланинг умиди бўлади. Оила қурдим дегани бахтни кафолалатламайди, лекин бахтга олиб борадиган энг ҳақиқий йўл оила бўлади. https://t.me/daydi2021