TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3203

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,200Број прегледа
Објављено20. јан20.01.2026. 16:27
Садржај

Садржај поста

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Мубина келин бўлиб тушган хонадонда эркак кишининг сўзи ўткир эди. Қайнота Абдуҳалим ака кучли эркак бўлиб, у киши мол-дунёси, қомати ва ҳаётдаги ўрни билан атрофдагиларни ўзига қарата оларди. Унинг ўғли Абдуҳакимжон эса бу салобатдан узоқ, иродаси суст, гапида тайинсиз эди. У келинлигининг илк кунларида буни сезиб, қайнотасига бошқача меҳр билан қарай бошлади. Уйда ҳаммом замонавий бўлишига қарамай, обдастада таҳорат афзал кўриларди. Таҳорат учун сув тайёрлаш, табиийки, келиннинг вазифаси эди. Аҳли эркаклар бомдод намози учун уйғонишмасидан бурун, у илиқ ва ёқимли сувларни ҳозирлаб қўярди. Эрининг ўз фикри йўқлиги, гапирганда мужмал бўлиб қолиши Мубинанинг энсасини қотирарди. Ҳатто эри гапиришга оғиз жуфтлаб, ғўлдираганда, ундан олдин Мубина гапини айтиб оларди. Кунларнинг бирида эри ва қайнонаси қаергадир кетадиган бўлиб қолишди. Бу Мубина учун айни муддао кун эди. Ўша куни илк бор қайнотаси келишини роса интиқиб кутди. Қайнотаси келавермагач, қўлига телефонни олиб, ўзи қўнғироқ қилишга журъат қилди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Келинининг ҳаддан ташқари меҳрибонлиги Абдуҳалим акага ҳам хуш келаётган эди. У бир пасда “Малибу”сини папаблатиб, ҳовлига етиб келди ва келинидан ҳол-аҳвол сўради. Мубина илк бор қайнотаси билан рўпарама-рўпара туриб, кўзларига тик боққанча ичидаги гапни айтди: — Ўғлингиздан кўнглим тўлмади. Мен хоҳлагандек эркак бўлиб чиқмади. Ота-онам сизга ҳавас қилиб, ўғли ҳам шунақа бўлади, деб узатишган эди. Афсуски, ундай бўлмади… Шу сўзлар билан у қайнотаси елкасига бошини қўйиб, йиғлаб юборди. Ёш келинининг қомати танасига ёпишган эркак бунга чидай олмади… Шундан сўнг келин билан қайнота ўртасида яширин эҳтиросли боғлиқлик пайдо бўлди. Мубина Абдуҳалим аканинг эркатойига айланиб олди. У ўша куни қпйнотаси билан қовушиш учун жаҳаннам ўтида ҳам ёнишга тайёр эди. Уни на ҳижоби на деворда осиғлиқ оят-ал курси дуоси ёзилган портрет тия олди. Ва икки иблиснинг ҳайвоний ҳирси ўз мақсадига етди. Шу ишдан кейин ҳар куни қайнотаси учун рақсга тушган видеоларини жўнатиб туришни одат қилди. Абдуҳалим ака, хотини ўғлига кўп пул бериб, уларни бозор айланишга жўнатишни одат қилиб олди. Аммо кун келиб, савлатли эркак қулади. Абдуҳалим ака инсульт билан шифохонага тушди. Телефон хотини Мастура опанинг қўлига ўтди. Тклефон галериясидаги Мубинахоннинг ликкилашлари ва ёпишиб турган ҳижобларидаги интиқликлари эр-хотин ўртасидаги бир умрлик ишончни парчалади. Шифокорлар умид йўқлигини айтгани Мастура опани заррача хавотирга солмади. Оилада сукунат энг оғир жазога айланди. Абдуҳакимжон ўз ожизлигини англади. Мубина эса айёрлик қилиб барча айбни ўлим тўшагида ётган қайнотасига юклади. Абдуҳалим ака кўзлари билан ҳаммасини тушунди, лекин орқага қайтишга йўл қолмаган эди. тақво либосида юрган инсоннинг қалби тоза бўлмаса, у оиладаги энг катта хавфга айланади. Иблис очиқдан-очиқ эмас, кўпинча дуо билан, мулойимлик билан кириб келади. Оилада ҳурмат, чегара ва масъулият сақланмаса, энг муқаддас деб билинган муносабат ҳам вайрон бўлади. https://t.me/daydi2021