TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3227

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,200Број прегледа
Објављено31. јан31.01.2026. 14:59
Садржај

Садржај поста

#Долзарб Ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта фатво ҳақида РАСМИЙ МУНОСАБАТ Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Greenleaf компанияси фаолияти гўёки Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳалол деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур "фатво" Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тегишли экани ҳақиқатга тўғри келмайди. У бир масжид имом-ноиби томонидан чуқур ўрганилмасдан берилган шахсий хулосадан иборат. Ҳужжатдаги муҳр ушбу имом-ноиби фаолият юритадиган масжидга тегишли бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасиники эмас. Юртдошларимиздан бундай асоссиз маълумотларга ишонмасликни, диний масалаларда фақат Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий манбаларида эълон қилинган хабарларга таянишларини сўраймиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/daydi2021