TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3242

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи17,300Број прегледа
Објављено11. феб11.02.2026. 03:21
Садржај

Садржај поста

ДИНИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАНЛАРГА ВА ДИНИЙ КОНТЕНТЛАРНИ БИР-БИРИГА ЮБОРАДИГАНЛАРГА ОГОҲЛАНТИРУВ ❗️ Қуръон ва араб тилини ўргатаётганлар, диний сабоқ бераётганлар, Жума Муборак ва бошқа диний маъно касб этган контентларни тарқатаётганлар диққатига! Жиноят кодексида, “Аллоҳ розилиги учун”, “савоб учун”, “динни шунчаки тарғиб қилиш учун” ён босилсин деган тушунча йўқ. Дин давлатдан ажратилган! Амалдаги қонунчилик диний масалалардаги ҳар бир ҳаракатни аниқ тартибга солган. Ўзбекистонда ҳеч қандай дин ёки эътиқод қонунлардан устун эмас. Буни ақлан тушунган ҳолда қуйидагиларни ёдлаб олинг ! ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг диний масалаларга оид моддалари 47-модда 3-қисми. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишБҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима билан жазоланади 47-3-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш (Диний маросим қисми): • Никоҳи қайд этилмаган шахслар ўртасида диний маросим (никоҳ) ўқиш: 15 баравардан 30 бараваргача жаримага сабаб бўлади. 184-2-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдорларга эса 50 баравардан 150 бараваригача жарима солиниб (ашёларни мусодара қилинади). 184-3-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш: БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади. 184-4-модда. Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда ҳижоб, бурқа, соқолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага асос бўлади. 201-модда 2-қисми. Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш БҲМнинг 60 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади. 240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (рўйхатдан ўтмаган фаолият ёки прозелитизм)БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа асос бўлади. 241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (махсус рухсатсиз таълим бериш)БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинади ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади. ❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги диний соҳадаги жиноятлар учун қўлланиладиган жазолар 1. Оила ва таълим тартибига қарши жиноятлар • 125-1-модда. Қонуний қайд этилмаган шахслар (шу жумладан вояга етмаганлар) билан диний никоҳ ўқиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 75 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 229-2-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, 2. Жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши жиноятлар • 156-модда. Диний адоват қўзғатиш (бошқа дин вакилларини ҳақоратлаш, камситиш): 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. (Оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 10 йилгача). • 216-модда. Ноқонуний диний ташкилотлар тузиш ёки улар фаолиятини тиклаш БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 216-1-модда. Ғайриқонуний диний ташкилотларда қатнашишга ундаш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 217-модда 2-қисм. Диний маросим ва йиғилишлар ўтказиш қоидаларини бузиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, 3. Экстремизм ва материаллар билан боғлиқ жиноятлар • 244-1-модда.