TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3248

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,200Број прегледа
Објављено14. феб14.02.2026. 02:09
Садржај

Садржај поста

Орзулари хазон бўлган ҳурлар Бизнинг синфда 19 та қиз ва 14 нафар ўғил бола ўқирдик. Шўх-шодон, келажакка режалари улкан ёшлар эдик. Бироқ ҳали 10-синфда ўқиб юрган пайтимиздаёқ синфимизнинг энг кўзга кўринган аълочилари Камола, Малика, Дурдона ва Комиланинг ота-оналари томонидан унаштириб қўйилгани ҳақидаги хабар бизни шокка туширди. Ҳамма уларни университетларда ўқийди, чет элларга кетиб, илм чўққиларини забт этади, деб ишонарди. Афсуски, тақдири мактаб партасидаёқ бичиб қўйилган бу қизлар 11-синфга ўтар-ўтмас ўзгариб қолишди. Кўзларидаги орзулар сўнган, қаддилари эса мақсаддан айрилган жудолик юкидан букилгандек эди. Улар тириклигидаёқ орзулари дафн этилган тирик ҳайкалларга айланишганди ☹️ 11-синфга ўтганимиздан кейин уларга мактабдан кейинги таълим қатъиян ман қилинди, олдинда эса фақат "уй қамоғи" ва рўзғор ташвишлари кутиб турарди. Бир куни Дурдона кўзлари ёшга тўлиб, менга ичини бўшатди: - "Ўртоқ, узоқ-узоқларга қочиб кетгим келяпти... Мен ўқишни, дунёни кўришни, юрт кезишни истайман! Аммо ота-онамнинг қарори олдида ожизман..." Мен эса унга таскин беришга сўз тополмасдим. Менинг юрагимда ҳам уларнинг чорасизлиги учун аччиқ бир дард пайдо бўлганди. Бугун уларнинг ҳаёти мутлақо бошқача. Ўша пайтдаги шаддод ва билимга чанқоқ қизлардан асар ҳам қолмаган. Ҳозирда уларнинг барчаси ҳижобда ва ташқи дунёдан деярли узилган ҳолда яшашади. Энг аламлиси, уларга биз билан яъни эски синфдошлари билан кўришиш, суҳбатлашиш ҳам қатъиян ман этилган. Улар фақат ҳижобли аёллар йиғиладиган, чекланган ва рухсат берилган давраларгагина қўшила олишади. Қизларингизни орзусидан айирманг, уларни ўқитинг. Уй чўриси бўлиб яшамасин. Шифокор Шаҳноза Мирзаалиева https://t.me/daydi2021