TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3251

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,900Број прегледа
Објављено16. феб16.02.2026. 01:48
Садржај

Садржај поста

ЗАГСсиз никоҳ — аёлни ҳуқуқсиз қолдиришнинг “ҳалол” усули Шариатда Аллоҳ барчасини кўриб туради, бироқ ажрим пайтида адвокат ва ҳужжат талаб этилади. «Бизга қоғоз керак йўқ, биз Аллоҳ олдида никоҳдамиз…» Аммо суд остонасида дуо сўралмайди, ҳужжат талаб қилинади. У учун сиз расмий хотин ҳисобланмайсиз Чунки ҳеч қандай кафолатсиз унинг хизматига, ётоғига ва бола туғиб беришга розилик берган аёлсиз. Шаръий эрингиз сизни шу туришизни бир нечта дуо билан “сотиб олади” ва ўзининг қонуний масъулиятини нолга туширади. Беш йил бирга яшалди Уй ва машина расмийлаштирилди. Сиз уйни асрадингиз, пул тежадингиз, меҳнатингиз ва меҳрингизни сарфладингиз. Бир кун у шундай дейди: «сени талоқ қилдим, уйимдан йўқол, кўзимга кўринма” Сиз нима олиб кетасиз ? Фақат устингиздаги ҳижоб билан. Судда сиз унга бегонасиз! Ҳаммаси унинг номида демак уники. Сиз эса “меҳмон” бўлгансиз. Агар ЗАГС бўлмаса, болага автоматик равишда оталик ёзилмайди. Ундан туғилган фарзандингизни тан олмаса, сиз судма-суд югурасиз, ДНК топширасиз, йиллаб вақт сарфлаб кўчадан оттирмаганизни исботлашга мажбур бўласиз. Туғилганлик гувоҳномасида отаси деган жойида чизиқча ва алимент ҳам йўқ. Амалиётда учрайдиган ҳолат Кўп ҳолларда шаръий никоҳ таклифи расман хотини бўлган эркак томонидан билдирилади. Аёл ўзини “иккинчи хотин” деб ҳисоблайди. Қонун олдида эса у оддий яқин муносабатдаги шахс сифатида баҳоланади. Бу ҳолатда аёл на биринчи, на охирги бўлади. Чунки қонуний хотини бор ёки загсдан ўтишни истамаган шахс сиздан сексуал объект сифатида фойдаланади холос. Ўзбекистон дунёвий давлат ҳисобланади. ЗАГСда қайд этилмаган никоҳ қонун нуқтаи назаридан никоҳ сифатида тан олинмайди. УШБУ ПОСТНИ ЗАГССИЗ ЯШАЁТГАНЛАРГА ЖЎНАТИНГ https://t.me/daydi2021