Садржај поста
Аёлларни араблаштирувчи латталар сотувчи хижобашка, дўконига тушган ўғри хижобашка видеосини интернетга тарқатиб юборди. Бироқ одамларнинг бу видеога муносабати ғалати кўриниш олди. Изоҳ қолдирувчиларнинг катта қисми ўғриликни қоралаш ўрнига, сотувчининг бу ишини танқид қилиб, ҳатто бу ўғриликни «савоб» деб баҳолашгача боришди. Дин аввало юксак ахлоқ демакдир. Хусусан Ислом инсонни покликка, адолатга ва шахсий масъулиятга чорлаши лозим. Агар жамиятда бирор жиноят «мафкуравий» ёки «ғоявий» баҳоналар билан оқлана бошланса, бу ўша жамият учун энг хавфли кўриниш ҳисобланади. Сотилаётган товарнинг тури ўғрилик фактини ўзгартирмайди. Бугун кимдир кийим дўконини ёмон кўриб унинг таланганини олқишласа, эртага бошқа биров сизнинг мулкингизни шундай «савоб» ниқобида тортиб олиши мумкин. https://t.me/daydi2021