TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3265

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,200Број прегледа
Објављено24. феб24.02.2026. 04:17
Садржај

Садржај поста

Ўзбекистонда ўзини врачман дейдиганлар БАҲОДИР МАГРУПОВни жуда яхши билишади. Паталогоанатомиянинг альфа-папаси бўлган бу олим жуда кўплаб врачларнинг ҳаёт-мамотини ҳал қилган. Талабалар айнан унинг дарсларига, туғишига саноқли сониялар қолган бўлса ҳам ота-онаси бугун вафот этган бўлса ҳам қатнашишган. Сабаби айнан унинг дарсларига қатнашмаслик мед.институтдан ҳайдалишга сабаб бўлишини яхши билишган. Биз бу инсонни бекорга эсламаяпмиз. Айнан унинг қатъияти ва медицинага бўлган содиқлиги туфайли бугунги Ўзбекистонда малакали врачлар борлигини сизларга тушунтирмоқчимиз. 90-йиллардан кейин давлатнинг диний соҳага ғамхўрлиги бошқа соҳаларда бўлгани каби ТИББИЁТ соҳасига ҳам зарба берган. Муллалар мурдаларни ёриб кўриш шариатга тўғри келмаслигини бу ишни қилган одам гуноҳи кабира қилганлиги ҳақида маъруза қила бошлашади. Ташмилар, Сампи, Адми, Бухми, Саммиларда ўқиётган бўлажак шифокорлар ўликни ёришни гуноҳ деб билишиб, тиббий дебилизмга чалинишади. Тиббиётдаги энг асосий фан анатомияни “муляж” мурдаларда ўргана бошлашади. Беморга тўғри ташхис қўя олмайдиган аксар врачлар анатомияни муляж таналарда ўрганган мед.институт талабалардир. Баходир Магрупов, радикал диндорлар жуда қутурган даврда 1990-2000 йилларда врач бўлгичларни танобини тортган буюк олим. У Талабаларни динга эмас фанга ишонишга бор умрини сарфлаган академик. Бу постни “рўмолим учун поликлиникага ишга олишмади”, “соқолим учун давлат шифохонасига ишга киролмадим” деб алдайдиган чала врачларга ташланг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021