Садржај поста
Нуҳ пайғамбар хамма ҳайвонларни кемага жуфт жуфт миндиргач кемада жой кам, кўпайсак сиғмай қоламиз деб уларга қовушмоқни тақиқлабди. Мушук айланиб юрса ит жуфти билан қовушётганмиш. Борасолиб Нуҳ пайғамбарга бу ҳақда айтиб берибди. Нуҳ пайғамбар итни чақириб уришган экан, ит айбини тан олмабди, ёлғон деб қутулиб кетибди. Мушук эртасига қараса яна қовушиб турганмишда. Шуларни шу ҳолатда ёпиштириб қўй, мен Нуҳ пайғамбарни чақириб келай дея Яратгандан сўрабди, дуоси ижобат бўлиб ит ёпишиб қолибди, шарманда бўлибди, мени шарманда қилган ҳам мени ҳолимга тушсин дея ит ҳам Яратганга нола қилибди лекин дуоси ижобат бўлмабди лекин карами кенг Яратган энг олий зот, мушук жуфти билан қовушмоқчи бўлса шундай войвойларканки бутун мавжудот бундан хабар топаркан. Бировнинг айбини айтиб шарманда қилган ҳам албатта шарманда бўлганнинг ҳолига тушаркан (Қиссаси Рабғузийдан қисқартириб олинди) 😃 https://t.me/daydi2021