TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3290

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи8,860Број прегледа
Објављено4. мар04.03.2026. 15:41
Садржај

Садржај поста

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шараа - Сурия давлати ва унинг армияси, АҚШ ҳамда Исроилни қўллаб-қувватлашини маълум қилди Аҳмад аш-Шараа, бир неча йил олдин Ал-Жуланий исми билан Сурия Ал-Қоидасининг (терр%р ташкилоти) етакчиси бўлганида, Ислом давлатини қурамиз дея ваъдалар берганида, Башар Асадга қарши курашиб унинг ҳукуматини ағдарганида, қанчадан қанча ўзбекларимиз буларга алданиб, "Ҳижрат" дея шуни этагини тагига оилалари билан кўчиб кетишган эди. Қарийб ўн йил давом этган қонли тўқнашувларда юзлаб юртдошларимиз ўлди, хотинлари ва қизлари бошқа жангариларга матоҳдек қўлма-қўл бўлиб кетди. Ҳалигача анчасининг тақдири номаълум. Мана натижа - Аҳмад аш-Шараа Эронга қарши АҚШ ва Исроил томон бўлди. Шу замон, Сурия чўлларида ному-нишонсиз ўлиб кетган ўзбек "мужжоҳидлари" гўрида тикка турган бўлса керак 😅 https://t.me/daydi2021