Садржај поста
Илм саволдан туғилади. Савол берилмайдиган жойда ривожланиш бўлмайди Айрим муҳитларда болага дунёнинг кенглиги кўрсатилмайди. Дунёни энди англашни бошлаган болага аввало Қуръон ёдлаш ўргатилади. Дин ва Худо ҳақида савол бериш мутлақо тақиқланади. Дунёни энди англаётган боланинг тафаккурини ривожлантириш ўрнига тор фикрлаш доирасига қамаб борилади. Биздаги шариатпараст нусхалар орасида ҳам ҳозирги жамиятимизни 7-аср тартибларига қайтаришни истайдиганлар бор. Уларга эркин фикр ёқмайди. Илмий баҳс ёқмайди. Замонавмй таълим муҳитига ҳам ишонч билан қарашмайди. Чунки билим инсонни мустақил фикрлашга олиб келади. Мустақил фикрлайдиган бола эса ҳар қандай диний догматик ота-онани шармандасини чиқаради. Қарангда, ҳозир инсоният сунъий интеллектни ривожлантираяпти, космосни тадқиқ қиляпти. Бу Видео тасвирда эса болаларни нам, зах хоналарда чўккалатиб қуйиб, қуръон ёдлатишмоқда. Ушбу видео афғонистон ўзбеклари ҳаётини ёритиб борадиган блогер саҳифасидан олинди. https://t.me/daydi2021