Садржај поста
Макка шаҳрида меҳмонхоналар нархлари кескин туша бошлади АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши Саудия Арабистонига келадиган зиёрат туризмига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Макка ва Жидда шаҳарларидаги кўплаб меҳмонхоналарда номерлар бўш қоляпти, айрим меҳмонхоналар эса мижоз жалб қилиш учун нархларни анча пасайтиришга мажбур бўляпти. Умра зиёратига келувчилар сони ҳам кескин камайгани кузатиляпти. Айниқса Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Индонезия, Покистондан келадиган зиёратчилар сонида пасайиш сезилмоқда. Туроператорлар айтишича, хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар, авиарейслар нархининг ошиши ва минтақадаги сиёсий ноаниқлик одамларни сафарни кейинга қолдиришга ундаяпти. Бозор таҳлилчилари бу ҳолатни коронавирус пандемиясидан кейинги энг йирик пасайишлардан бири сифатида баҳоламоқда. Айрим меҳмонхоналар одатда катта ҳаж мавсумда 200–300 долларга таклиф қилинадиган VIP номерларни 20–30 доллар атрофида таклиф қила бошлаган. Баракалла ЭРОН 🇮🇷👏 https://t.me/daydi2021