Садржај поста
Муҳаммад Пайғамбар 6 ёшли қизчага уйланганми? Ислом тарихи атрофидаги энг баҳсли мавзулардан бири Ойиша бинту Абубакрнинг ёши ҳақидаги масала ҳисобланади. Ғайридинлар шу ривоятни келтириб, пайғамбарни педофилликда айблашга уринади. Диндорлар эса никоҳ 6 ёшда бўлган, бирга яшаш 9 ёшдан бошланган деган ҳадис ривоятларини келтириб, исломни ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Бироқ энг қизиқ жиҳат шундаки: ҳар икки томон ҳам аниқ фактни билмасдан бир-бири билан баҳслашади. Ҳеч ким Ойша ҳақидаги маълумот Қуръонда йўқлигига аҳамият бермайди. Чунки кўпчилик таянадиган “6 ёш” ҳақидаги маълумотни ҳадис ва ривоятлар орқали билади. Ҳадис ва ривоятлар эса пайғамбар вафотидан тахминан икки аср ўтгач ёзиб олинганини ҳисобга олмайди. Икки юз йил давомида оғиздан оғизга ўтган ривоятлар вақт ўтиши билан ўзгариши, муболаға қилиниши ёки муайян муҳит таъсирида бошқача талқин қилиниши мумкинлигини англамайди. Ойша бинту Абу Бакрнинг ёшига урғу бераётган томонлар ЭПШТЕЙН иши очилганда, ҳозирги замонимизнинг катта сиёсатчилари ва бой-бадавлат шахслари ҳам педофиллик жиноятларини содир қилиши мумкинлигини инобатга олишса, бу баҳсли масала ҳам ёпиларди. Чунки пайғамбар вафотидан кейин нафсини ва ҳирсини тиймаган кучлар ёш қизчаларга уйланиб, халқнинг нафратидан қутулиш мақсадида Пайғамбар номидан фойдаланган бўлиши мумкинлиги тобора ўз исботига эга бўлиб бораяпти. Шундай қилиб, Ойиша, Муҳаммад Пайғамбарга 6 ёшда эмас 16 ёшга кирганда эрга теккан. Педофиллар эса буни 6 ёш қилиб кўрсатишга уринган. Гап тамом-вассалом. https://t.me/daydi2021