Садржај поста
🌙 Нега «Мусулмонлик аста-секин» дейишади, биласизми? Чунки Ислом дини бир кунда тўлиқ шаклда тушмаган. Қуръони Карим 23 йил давомида қисм-қисм бўлиб нозил бўлган. Масалан, айрим тақиқлар бирданига эмас, балки одамларнинг кўникишига қараб бир неча босқичда жорий этилган. Масалан ароқ (маст қилувчи ичимлик) ичиш масаласи Қуръонда бирданига эмас, балки 4 босқичда, инсонларнинг руҳияти ва жамиятнинг тайёрлигига қараб тақиқланган. 1. Ишора (Наҳл, 67): Мевалардан ҳам «маст қилувчи ичимлик», ҳам «гўзал ризқ» олиниши айтилди. Бу билан маст қилувчи нарса гўзал ризқ эмаслигига илк ишора қилинди. 2. Муқояса (Бақара, 219): Ароқда ҳам фойда, ҳам гуноҳ борлиги, лекин гуноҳи фойдасидан каттароқ экани баён қилинди. Бу кўпчиликни шубҳага солди ва ичишни камайтирди. 3. Вақтинчалик чеклов (Нисо, 43): «Маст ҳолингизда намозга яқинлашманг» деб буюрилди. Кунига 5 маҳал намоз ўқилиши сабабли, ичиш учун деярли вақт ва имкон қолмади. 4. Қатъий тақиқ (Моида, 90-91): Ароқ «шайтоннинг иши ва ифлослик» деб эълон қилинди ва узил-кесил ҳаром қилинди. https://t.me/daydi2021