Садржај поста
Диннинг тиббиётга, тиббиётнинг динга юзланаётган даври ҳақида ! Ўзбекистонда жуда ғалати парадоксларга дуч келинмоқда. Тиббиёт тобора хусусийлашиб бизнесга айланиб бораяпти. Динлар ҳам медицинадан қолишмай пул қилиш йўлига ўтишган. Энг кулгили жойи мулла касал бўлиб оғирлашса врачга, врачнинг аҳволи оғирлашса муллага югурадиган бўлиб қолишган. Бири фанга иккинчиси иймонига ишонмаяптими шунда ? 😂 Тиббиёт ҳам дин ҳам бизнесга айланиб бораётган юртимизда, малакали шифокор ҳам қилган маърузасига жавоб берадиган домла ҳам деярли қолмаган десам ишонаверинг. Хусусий тиббиёт беморни мижоз ўрнида кўради. Касалликни ташхислашда илмий асосланган мезонларга таянсада, муаммо билан келган одамнинг кўпроқ пулини шилиш мақсадида унга бир нечта дард топиб беради. Баъзида “мижозни” оғир дарди борлигини айтиб руҳиятини синдириб тушкун аҳволга солиб қўяди. Табиийки соғайишни, дарддан тезкор халос бўлишни истаган одам бор-будини сотиб бўлса ҳам врач айтган пулни топиб келиши турган гап. Диндорлар эса бир неча ўн асрдан буён ўз китобида ёзилган эртаклар билан касалликни даволамоқчи бўлишадида, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлимгача олиб бориши ва якунда барча айбни худога тўнкаб қўя қолиши билан ажралиб туради. 🤨 Дейлик динга боши билан шўнғиган одам бирор касалликка чалинса унга даво сифатида муқаддас китоблар (тора, библия, қуръон трипатака) даги муқаддас сўзларни бир неча маротаба қайтаришни тавсия қилишади. Гарчи бунинг фойдасизлигини рухонийлар ёки муллалар билишсада, дин билан одамларни даволашни ҳеч қачон тўхтатишмайди. Чунки бу бизнес бу муллажиринг ! Бири беморнинг иккинчиси диндорнинг пулини шилиш билан овора бўлиб, ўзига дард келганда ожизланиб қолаётгани роса кулгили тўғрими !? 🤣 Фараз қилинг касал мулла, врачнинг олдига келиб; - Дўхтир мени даволасангиз, соғлигингиз учун дуо қиламан! Ёки… Врач мулланинг олдига келиб, - Мени дуо қилинг касалликдан тезроқ қутилсам, сизни даволайман деб турса! кимга ишониш керак ⁉️ https://t.me/daydi2021