Садржај поста
Соқол нафсни яшира олмайди, ҳижоб ҳирсни беркита олмайди Ҳозирги кунда тобора урф бўлаётган соқол ва ҳижоб диний қиёфа сифатида баҳоланади. Лекин дангалини айтганда, одамлардаги соқол нафсни яшириш хусусиятига эгами? Ёки ҳижоб ҳирсни беркита оладими? Албатта ЙЎҚ ! Чунки эркакда тестостерон гормони қўзғалганда, унинг соқоли ҳам намозхонлиги ҳам эсидан чиқиб кетиб, ғАмга боши билан калла ташлайди. Аёл эса гормонал беқарорликка тушганда, ҳижобига қараб ўтирмасдан, ёшу-қари демасдан меҳрини бериб ташлайверади. Шу боис ташқи қиёфани, тем более “диний қиёфани” илоҳий юз сифатида талқин қилиш катта хато. Чунки ҳеч қандай соқол ёки ҳижоб инсоннинг ички дунёсидаги нафсни, заифликни, эҳтирос ва ҳирсни йўқ қила олмайди. Ҳақиқий ташқи қиёфа бу инсоний амаллар, маънавият, одоб-ахлоқ ва самимиятда кўринади. Диний қиёфа эса фақат юзаки кўриниш, ўзини ва бошқаларни алдашдан бошқаси эмас. https://t.me/daydi2021