Садржај поста
Бутун дунё мусулмонлари қироатини севиб тингловчи, Қувайтлик имом Мишари Рашид Ал-Афасий ўзининг X (Twitter) даги расмий саҳифасида Трампнинг расмини жойлаб, "Яқинда Трамп Эрон учун жаҳаннам эшикларини очади" дея пост қўйганлиги, жиддий танқидлар тўлқинини келтириб чиқарганлиги айтилмоқда. Мусулмонлар учун тинчлик рамзи бўлган Мишари Рашид бирдамлик овози бўлиш ўрнига, ўз ваколатларидан геосиёсий тажовузни оқлаш учун фойдаланиши, Эронни "душман" деб аташи, Трампнинг Эронга қарши тажовузкор риторикасини қўллаб-қувватлаши ижтимоий тармоқларда норозиликларни чиқарди. Тармоқ фойдаланувчилари, бундай кескин даврларда, таниқли диний уламолар эҳтиросларга берилмасликлари ва сиёсий провокацияларга аралашмасликлари кераклигини таъкидлашмоқда. P.s. Мишари Рашид Ал-Афасийнинг Facebook'даги расмий саҳифасида охирги жойлаган постлари остидаги изоҳларни ўқиб лол қолдим тўғриси. Изоҳлар асосан араб тилли мамлакатлар кузатувчилари томонидан қўйилган. https://t.me/daydi2021