TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3346

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи8,870Број прегледа
Објављено3. апр03.04.2026. 05:43
Садржај

Садржај поста

ЙҲХББ ва ППХ ходимлари ҳайдовчиларнинг жума куни қоида бузишига кўз юммасдан вазифасини бажарсин ёки жума куни давлатдан ойлик олмасин. Бугун, йўлни тўғри кеган жойида мошинасини кўндаланг қуйиб, Аллоҳга ибодатини исботлайдиган кун Янаям тўғрироғи, ЖУМАга 2-3 минут қолганда намоз ўгиси қистайдиганларни куни. Минг марта, миллион марта айтилмасин, гапирилмасин барибир масжид олди йўллар тирбанд бўлади. Бундай пайтларда масжидга туташ йўллардан на тез тиббий ёрдам ўта олади на ёнғинга қарши кураш машинаси. Маълумот учун ҳар жума кунги талатўп ва пробкалар туфайли Республикамиз буйлаб юзлаб бахтсиз ва кўнгилсиз воқеалар юз беради. Масалан, ўтган ҳафта Фарҳод бозори атрофидаги масжидлардан бирининг атрофида яшовчи қария Тез ёрдам машинаси вақтида кириб кела олмагани учун вафот этган. Бодомзор масжиди атрофи намозхонларнинг автомашинаси билан роса тирбанд этилганлиги сабабли, бир ҳовлида содир бўлган ёнғин жуда кечикиб ўчирилган. Эй мусулмонлар, йўллар сизнинг онангизни маҳрига тушмаган, намозингизни адо этишингиз бошқаларни чекига тушмасин. Масжидга пиёда ва вақтлироқ келинг, кўпроқ савобга эга бўласиз. https://t.me/daydi2021