Садржај поста
2025 йилда 3 мингдан ошиқ хотин қиз ҳижобини ечиб, замонавий ҳаётга қайтган Ўзбегим аёли ким бўлишидан қатъи назар олий маълумотли ишчими, бозорчими, оддий уй бекасими у энг аввало ўзи бўлишни истаяпти. Ҳижобдан воз кечаётганлар: сунъий чекловлардан, кимдир чизиб берган чизиқда яшай олмасликларини шаръий қолиплардан қутулиб ва ҳаётга очиқ нигоҳ билан қараш кераклигини айтиб, чиқишлар қилишмоқда. Айниқса, ёшлар орасида бу жараён жуда гўзал кечмоқда. Улар энди "одамлар нима дейди?" деган қўрқув билан эмас, "мен аслида кимман?" деган савол билан ҳижобдан воз кечишмоқда. Табиийки бу жуда катта жасорат. Чунки йиллар давомида шаклланган диний қарашларни парчалаб, ўз табиатига, асл қиёфасига қайтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. “Бошда ҳижоб борлигидан кетни хабари йўқ” қабилида яшаётганлар кўпайиб кетгач, ўзини гап сўздан ҳимоя қилаётган аёллар бу латтадан воз кеча бошлашди. Ҳижобдан воз кечиб, очиқ чеҳра билан юрган аёлда ўзгача бир ўзбекона нур, ўзгача бир самимият бор. У энди кимгадир ҳижоби бўгани учун ёқиш ёки "солиҳа аёл" бўлиб кўриниш учун эмас, балки ўз қалбига қулоқ солиб яшашни танлади. Бу танловнинг замирида эркинликка бўлган чексиз интилиш ётибди. https://t.me/daydi2021