TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3355

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи13,200Број прегледа
Објављено10. апр10.04.2026. 13:01
Садржај

Садржај поста

😁😆😁4000 марта “Субҳаналлоҳ” деб, қассобга бориб “500 грамм гўшт бер” деб кўринг — бермайди! 😄 Ислом фақат тасбеҳда эмас — илм, меҳнат ва фидокорликда ҳам намоён бўлиши керак. Динни сўз билан эмас, амали билан кўрсатадиган, билим, тафаккур, ҳунарни ишга солиб ўзига, оиласига ва ватанига нафи тегадиганларни кўпайтиришимиз керак. Ўзбек муллалари орасида ҳам. фақат динга эмас, миллатга, маърифатга ҳам хизмат қилишни ўз бурчи деб биладиганлари бор экан, биз бундан хурсанд бўламиз. Шукрулло домла Эгамбердиев ана шундай домлалардан. У динни илмий фикр ва миллий ғурур билан уйғунлаштиради. Кўрмуридларни фақат ибодат билан вақт ўлдирмасдан,илм-фанга, фаол ҳаётга ундайди. Биз уни, Ўзбекни қулликдан ва танбалликдан қутқаришга интилган имом сифатида кўрамиз. Сизни қўллаб-қувватлаймиз, мулло Шукрулло. Шундай давом этинг! https://t.me/daydi2021