TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3361

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи3,420Број прегледа
Објављено13. апр13.04.2026. 06:04
Садржај

Садржај поста

Диндор - Худога ва муайян дин таълимотига ишонади. Атеист - Худонинг мавжудлигини мутлақо инкор этувчи шахс. Атеистлар оламнинг яратилишини диний эмас, балки илмий ва моддий нуқтаи назардан тушунтирадилар. Улар учун ҳеч қандай илоҳий куч ёки ғайритабиий мавжудот мавжуд эмас. Агностик - Худонинг борлигини на исботлаш, на инкор қилиш мумкин деб ҳисоблайдиган шахс. Агностикларнинг фикрича, инсон онги ва илми илоҳий кучлар борлигини аниқлаш учун етарли эмас. Деист - Худонинг борлигига ва оламни у яратганига ишонадиган, лекин динларни, пайғамбарларни ва илоҳий ваҳийларни инкор қилувчи шахс. Деистлар фикрича, Худо коинотни яратган ва унга табиат қонунларини сингдирган, бироқ кейинчалик дунё ишларига ва инсонлар ҳаётига аралашмайди. https://t.me/daydi2021