TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Faol Tadbirlar avatar

TGINSIGHT CHAT

Faol Tadbirlar

@faoltadbirlar_uz

News and media

Тезкорлик, ишончлилик ва долзарб хабарлар — бизнинг устунлигимиз.

Претплатници350Тренутни претплатници
Праћени постови1,011Број индексираних постова
Недавни досег3,748Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 1 од 85 · 1,011 постова

Објављено пре 19 дана

⚠️Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқарувчилар аниқланди 📌 Соғлиқ — инсон ҳаётидаги энг бебаҳо неъмат. Аммо, айрим шахслар енгил даромад илинжида сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширин тарзда ишлаб чиқариб, сотувга чиқариш орқали одамлар саломатлигини хавф остига қўйишмоқда. 🚫 Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Ушбу манзилда 4 та МЧЖ томонидан тегишли рухсатнома ва сертификатларга эга бўлмаган ҳолда, турли хил дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилган. Тезкор тадбир жараёнида “Simbaby”, “Doclungc”, “Leron”, “Yodigan”, “Polivit” каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди. Уларни тайёрлаш жараёнида белгиланган технологик талаблар қўпол равишда бузилиб, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилмаган. 💬 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний тарзда тайёрланган тиббий маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 5 млрд сўм ни ташкил этади. 🔹 Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутахассислар аҳолини дори воситаларини фақат ишончли ва лицензияга эга дорихоналардан харид қилишга чақиради. Зеро, саломатлик билан боғлиқ масалада бепарволик – оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. 📞 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

127 views

Објављено пре 21 дана

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 219 кг кучли таъсир қилувчи моддаларни тарқатаётган интернет наркодўконнинг 8 нафар аъзолари ушланди 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

154 views

Објављено пре 21 дана

🔥“Энергосавдо” юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ! ❗️“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси етакчи юристконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан расмийлаштирилган далолатномага кўра, электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бартараф этиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг 1 май куни у сўралган пул маблағидан 500 АҚШ долларини олган. ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда юристконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 🔥 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

148 views

Објављено пре 27 дана

⚡️Судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди ⚡️ Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бойлик орттирмоқчи бўлди. У жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган. Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ⚡️ Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

248 views

#Тезкор_тадбир ⚡️Андижонда 30 сотих ер савдоси ортидан маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди ➡️ Андижон туманидаги МФЙлардан бирининг раиси ва ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ўзаро тил бириктириб, 1967 й.т. фуқарога чорвачилик мақсадида мазкур маҳалла ҳудудидан ажратиб берилган ер майдонининг 2 сотихини ҳамда давлат захирасида бўлган 28 сотих ерни Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс номига расмийлаштириб беришни режа қилишади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

558 views

Објављено 28. апр

🕋 “Ҳаж” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди 💡 Инсоннинг энг пок ниятларидан бири ҳисобланган муқаддас “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш истагини ўз манфаатлари йўлида қурбон қилмоқчи бўлган шахснинг режаси чиппакка чиқди. ➡️ Андижон вилояти Асака туманида яшовчи, 1975 й.т. шахс алдов йўли билан 1996 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уни ва 1964 й.т. онасини бу йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига ҳар бири учун 9 минг АҚШ долларидан, жами 18 мингдоллар талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар тузоғига тушиб, нафақат маблағингиздан, балки йиллаб орзу қилган эзгу ниятларингизнинг амалга ошишидан ҳам маҳрум бўлиб қолманг. 💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

308 views

Објављено 28. апр

🏦Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ➡️Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юристконсульти хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлди. У Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 🏪 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

265 views

Објављено 22. апр

Андижонда фуқаро 24 килограммдан ортиқ наркотик модда билан ушланди Мазкур гиёҳванд модда қўшни давлатдан олиб келинган бўлиб, Хўжаобод туманидаги хуфия жойга яшириб кетилган. Батафсил 👉https://zamon.uz/uz-cyrl/go/bqy/ 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

400 views

Објављено 22. апр

Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди! ❗️Республикамиздаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни аукцион ва тўғридан-тўғри сотувга чиқариш ваколатига эга бўлгани ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилди. У кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий баҳоси 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биноси аукцион савдо платформасида сотувдан қайтганлигидан фойдаланиб, унинг нархини 12 млрд сўмга туширган ҳолда, банк ташкилоти ҳисобига олиб, маҳаллий тадбиркорга аукцион савдоларисиз 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

342 views

Објављено 21. апр

Kecha OʻzMilliybank Andijon viloyati filiali boshligini oʻrinbosari M.Xasanov 40 000$ pora olyatgan payt qoʻlga olingan. Yana bir oʻrinbosar Xurshidbek siz ham extiyot boʻling akalarni etiboridasiz imtiyozli kreditlardan ustama soʻrayaganiz yetib kelmoqda. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

429 views

Објављено 10. апр

❌Яширин дори омбори фош этилди 🔻Сифати кафолатланмаган ва ноқонуний айланмага киритилган дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши, даволаш самарадорлигини пасайтириши ёки оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шу боис мамлакатимизда бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ўз яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76318 дона “Frotu”, “Budenofalk”, “Gaviscon”, “Baraclude” ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. 🏪Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

455 views

Објављено 10. апр

#Тезкор ☄️Қозонлар ичига яширилган наркотик моддалар фош қилинди ❗️ Гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида йирик миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Хусусан, Афғонистон Республикасидан “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган, олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Hyundai” русумли юк автомашинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилди. 🚨 Натижада, унинг юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонлари нинг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда яширилган, умумий тахминий оғирлиги 190 кг 800 грамм ни ташкил этувчи “гашиш” моддаси борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган. 💳 Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 😎faoltadbirlar_uz - Ўзбекистонда бўлаётган фаол тадбирлардан биринчилардан бўлиб хабар топинг!

314 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 1 од 85Следећа